Биз ҳақимизда

БДТИ академик лицейи Бухоро шахар хокимининг 2009 йил 25 ноябрдаги 260-сонли  карори асосида ташкил топиб, Академик лицей мақомини олган. Академик лицейнинг Устави мавжуд. Академик лицейининг паспортида 11 банд булиб уларда Академик лицейнинг барча фаолиятига доир маълумотлар келтирилган. Қуввати  375 ўринли.

2017-2018 ўқув йили мобайнида Академик лицейда куйидаги 4 та асосий йўналишлар бўйича ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрланди:

  1. Табиий фанлар
  2. Аниқ фанлар
  3. Ижтимоий гуманитар фанлар
  4. Хорижий тиллар
    Ҳозир академик лицейимизда 73 нафар асосий ва соатбай ўқитувчилар мавжуд, шулардан 5 нафари Бухоро давлат тиббиёт институти профессор ўқитувчилари, 1 нафар фан номзоди, 20 нафар бош ўқитувчи, 16 нафар етакчи ўқитувчи, 12 катта ўқитувчи, 5 олий маълумотли ўқитувчилар фаолият кўрсатмокда.

    2017-2018 ўқув йилида академик лицей ўқувчилари Халқаро, Республика ва вилоят миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида фаол қатнашиб келмоқдалар. Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан ўтказилган “ЁШ КИТОБХОН” кўрик танловининг (14-19 ёш тоифаси) Республика босқичида “Ижтимоий гуманитар” фанлар йўналишининг 3-босқич ўқувчиси Муродуллаев Нодир фахрли 3-ўринни эгаллаб 200 дона нодир китобларга эга бўлди.