“Ғазалиёт бўстонига саёҳат” номли адабий-бадиий, илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

0
56

Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи ташаббуси билан РМММ Бухоро шаҳар бўлинмаси ҳамкорликда   “Ғазалиёт бўстонига саёҳат” номли адабий-бадиий, илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда лицейнинг 107 ва 108 гуруҳ ўқувчилари 4 та шарт бўйича беллашдилар. Беллашувда «Мен арузни ўрганаман»

«Ғазални ифодали ўқиш», «Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан бошқотирма», «Биз “Девон” туза оламизми?» шартлар асосида ўқувчилар ўз билимларини синашдилар.

Тадбир давомида лицей ўқувчилари Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти,  ижоди ҳамда асарларини қай даражада билиши ҳакамлар ҳайъати томонидан 5 баллик меъзон асосида баҳоланди. Беллашув давомида фаол иштирок этган ўқувчилар лицей раҳбарияти томонидан фаҳрий ёрлиқ ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.