“Ҳазрат Навоий сизни ёд этажакмиз, Олам аро руҳингизни шод этажакмиз” номли адабий-маърифий тадбир ўтказилди

0
61

Бухоро Давлат Тиббиёт институти қошидаги Бухоро академик лицейида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Ҳазрат Навоий сизни ёд этажакмиз, Олам аро руҳингизни шод этажакмиз” номли адабий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари шунингдек академик лицей ўқиувчилари ва ўқувчи ёшлар иштирок этидилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон “Буюк шоир ва мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллади.
Сўнгги йилларда Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шоир туғилган қутлуғ 9 февраль санасини ҳар йили адабиёт ва маърифат байрами сифатида юксак даражада нишонлаш анъанаси қарор топди. Улуғ сўз санъаткорининг асарлари мунтазам нашр этилиб, навоийшунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар ўтказилмоқда.
Тадбир давомида академик лицей ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган кўринишлар ва навоий шеърий парчалар айтилди.