Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Конститутция-ҳуқуқларимиз кафолати” кўрик-танлови

0
24

Лицейнинг ўқув залида ўтказилган тадбир Давлат мадҳияси билан бошланди.Тадбирни лицей тарих фани ўқитувчиси Б.Т.Эргашев кириш сўзи билан очиб,  Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёевнинг олиб борган босқичма-босқич сиёсатлари самара бераётганлигини таъкидлаб, ўқувчиларга ватан равнақи, юрт тинчлигининг қадрига етиб, пухта илм эгаллашларини уқтирдилар.Барчани бахтимиз қомуси ҳисобланган  Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан муносиб табриклаб, Конституция ва унинг ҳаётимиздаги ўрни, Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги ҳаёти, ижтимоий-сиёсий тараққиёти ҳақида гапирдилар. Ҳуқуқий демократик жамиятни барпо этиш бугунги кундаги асосий вазифамиз эканлигини таъкидладилар ва кўриктанлов иштирокчиларига омад тиладилар.

Тадбирни кириш қисмини лицейнинг 104-гуруҳ ўқувчилари томонидан бошлаб, Конституциянинг мазмун моҳиятини, унга бағишланган шеърлар  ва моддаларидан айтилди.

Кўрик-танлов тадбири бошланишида бошловчи М.Ражабова танловни холис баҳолаш учун танлов иштирокчиларини  ҳакамлар ҳайъати билан таништирдилар. Кўрик танловида 107-гуруҳининг “Фемида,” 108-гуруҳининг “Адолат”, жамоалари белгиланган  қуйидаги 4 та шарт бўйича ўз билимларини синашдилар:

    1-шарт.Таништирув шартида-Конституция ва унинг моҳияти, ватан мадҳи ва тарихи ҳақидаги тақдимотларини, 2-шарт бўйича жамоалар орасида конституциявий билимларга оид  савол-жавоблар, 3-шартда эса  тезкор савол-жавоблар, 4-шарт конституциядан келиб чиққан ҳолда эркин мавзуларда ўз  маҳоратларини  намойиш этдилар.

104-гуруҳининг йигитлари томонидан Андижон полкаси рақси ижро этилди. Танлов шартлари бўйича жамоаларни баҳолаш натижаларига асосан 107-гуруҳининг “Фемида” 92 балл билан 1-ўринни, 108-гуруҳининг “Адолат” 88 балл билан 2-ўринни эгаллашди.