Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг 28-йиллигига бағишланган “Мадҳиям менинг ғурурим” давра сухбати

0
30

 Тадбирда икки бошловчи сўзга чикиб, даврани очиқ деб эьлон қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси ўқувчилар томонидан ижро этилди. Сўзни лицей тарих фани ўқитувчиси Б.Эргашевга бердилар. Давлат Мадҳияси Ўзбекистон сарҳадларида қадимда мавжуд бўлган даврлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда Республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужасамлаштиради. Халқимизнинг буюк давлат барпо этиш ғояси салоҳияти ва умуминсоний қадриятларга содиқлиги энг аввало, давлат рамзлари ва тимсолларида ўз ифодасини топган деб сўзларини якунладилар.

Ўқувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси таърифи, тарихи, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси тўғрисидаги қонун моддалари, байроқ ҳақида ҳамда  Ватан  мадҳ этувчи шеърлар айтиб ўтилди.

104-гуруҳ йигитлари “Ўзбекистон” қўшиғига тайёрлаб келган спорт кўринишларини ижро этдилар.

        Лицейнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиси  Т.Аслонова сўзга чиқиб, ўқувчиларга бугунги тадбир ва давлатимиз мадҳияси ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтдилар. Давлатимиз тарихининг қайси бир даврини олиб қарамайлик давлат рамзлари ватан тимсоллари ҳамиша азиз ва муқаддас саналган. Ҳамма замонда ҳам булар шунчаки давлат сиёсатининг амалга ошириш воситасигина бўлиб қолмаган, аксинча жуда катта ижтимоий, маънавий аҳамият касб этган рамзлар ва тимсоллар ҳамма вақт ҳам миллий ғурур фидойилик ва ватанпарварликни шакллантиришда энг муҳим восита ҳисобланган деб фикрларини якунладилар.

          Тадбир сўнггида Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари М.КазаковаЎзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг 28-йиллиги байрами билан табриклаб, лицей ҳуқуқ фани ўқитувчиси Т.Аслонова ва 104-гуруҳ иштирокчи ўқувчиларига миннатдорчилигини билдирдилар.