“16-ноябр Халқаро диний бағрикенглик куни” мавзусида ўтказилган тадбир давра суҳбати

0
23

Тадбирда икки бошловчи сўзга чикиб, даврани очиқ деб эьлон қилди. Сўзни лицей тарих фани ўқитувчиси Б.Эргашевга бердилар. У киши “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида кўрсатилган “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хохлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди,” деган моддани шарҳлаб ўтдилар. Миллий ва бағрикенглик ўзбек маданияти ва менталитетининг ажралмас қисмига айланди. Кўп миллатли ва кўп конфессияли “ранг-баранглик бирлиги” тамойилига асосланган демакратик жамият қуриш йўлидан бормоқда. 

         Кейинги сўз навбати ижтимоий фанлар кафедраси мудири       Т.М.Аслоновага берилди. У киши “Дин бундан буён аҳолининг олий руҳий, ахлоқий ва маданий қадриятлардан, тарихий ва маъданий меросдан баҳраманд қилиш тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний давлатлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисод ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишга йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолат давлат хавфсизлиги учун хавфлидир. Мамлакатлараро ҳамжиҳатлик ва диний беғрикенглик тамойиллари ўзаро боғлиқ бўлиб, булар миллий ғоя шаклланишида муҳим қирралар ҳисобланади” деган жумла билан ўз сўзларини якунладилар.

      Бундан кейин лицейнинг 104-гуруҳ ўқувчилари тадбирга оид бўлган ўзлари тайёрлаган слайдларни намоиш қилиб, уларни шарҳлаб ўтдилар. Шундан сунг Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари М.Казакова сўзга  чикиб, ушбу тадбирни ташкил этган ва тайёрлаган 104-гуруҳ ва унинг гуруҳ раҳбари Т.М.Аслоновага ўз миннадорчиликларини билдирдилар.