Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғининг 29-йиллигига бағишланган “Байроғим-ифтихорим” давра суҳбати

0
29

Тадбирни академик лицей ижтимоий фанлар кафедра мудири  Т.Аслонова  очиб бериб, ўз сўзида Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган даврлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда Республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужасамлаштирилишини, халқимизнинг буюк давлат барпо этиш ғояси салоҳияти ва умуминсоний қадриятларга содиқлиги энг аввало давлат рамзлари ва тимсолларида ўз ифодасини топганлиги ҳақида гапирдилар.

Ўқувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи таърифи, тарихи, Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи тўғрисидаги қонун моддалари, байроқ ҳақида ҳамда Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтиб ўтилди. “Шарқ” гуруҳининг “Байроғим” қўшиғига саҳна кўриниши намойиш этилди.104-гуруҳ йигитлари Р.Собировнинг “Аскар” қўшиғига тайёрлаб келган саҳна кўринишини ижро этдилар.

Академик лицей ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Т.Аслонова сўзга чиқиб, ўқувчиларга бугунги тадбир ва давлатимиз байроғи ҳақида, давлатимиз тарихининг қайси бир даврини олиб қарамайлик давлат рамзлари, ватан тимсоллари ҳамиша азиз ва муқаддас эканлигини айтди.       

Тадбир сўнгида академик лицей ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари М.Д.Казакова сўзга чиқиб, ҳамма замонда ҳам булар шунчаки давлат сиёсатининг амалга ошириш воситасигина бўлиб қолмаган, аксинча, жуда катта ижтимоий, маънавий аҳамият касб этган рамзлар ва тимсоллар ҳамма вақт ҳам миллий ғурур, фидойилик ва ватанпарварликни шакллантиришда энг муҳим восита ҳисобланганлиги ҳақида айтиб ўтдилар ва тадбирни ташкил этган Т.Аслоновага ва  104-гуруҳ ўқувчиларига  ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here