Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейида Mустақиллик байрамининг 29 йиллиги

0
23

      2020 йил  2 сентябрь куни БДТИ академик лицейнинг телеграм каналида  Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишлаб  тадбир   ўтказилди.  Бунда лицeйнинг 2-босқич  ўқувчилари фаол иштирок этди. ZOOM дастури орқали лицей директори  Р.А.Исматова барча ўқитувчи, ўқувчи ва ота-оналарни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами билан табрикладилар.   Директор ўқувчиларга қарата: “ Азиз ўқувчилар, сизлар бугун дунёвий ва диний илмларни ўзлаштириб, жамият ва давлатни  тараққий эттирадиган фойдали кишилар бўлиб чиқишингиз шарт ва зарур, чунки бугун давлатимиз томонидан ёшларимиз учун бир қатор янги имконият ва қонунлар ишлаб чиқилмоқда экан, биз бунинг қадрига етишимиз  ва бу имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз керак” деб уқтирдилар.

     Шундан сўнг ўқувчи ёшлар томонидан Ватан ва устозлар ҳақида шеърлар ёд айтилди. 2-босқич  ўқувчилари ҳаммани  ўзбек, инглиз, рус тилларида байрам билан табрикладилар. Юртимиздаги ўзгаришлар ва лицей фаолияти акс этган видеоролик намойиш қилинди.

      Тадбир сўнгида фаол  ота-оналардан бири сўзга чиқиб ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ҳамда ўқишларига омад тилади. Бугун юртимизда карантин чекловлари бўлаётган бир кунда барчамиз аввало, соғлигимизга эътиборли бўлишимиз ва шу билан бирга илм олишдан ҳам тўхтамаслигимиз керак. Чунки билим инсонни улкан ютуқлар сари бошлайди. Биз буюк алломалар Имом Бухорий, А.Ғиждувоний, Ибн Сино, Б.Нақшбандий каби шунга ўхшаш пири комиллар юртида истиқомат қилар эканмиз, уларнинг илмини ўқиб-ўрганишни  фазилат деб қабул қилишимиз керак, бугунги кунда ёшларимизга яратилган кенг имкониятлардан бири чуқур илм ўрганиш мақсадида юртбошимиз томонларидан турли тадбирлар қатори китобхонлар кўрик-танловларини  ўтказишни давлат сиёсати даражасига олиб чиқилишидан мақсад шуки,ёшларни ақли, заковати, юксак маънавияти, кенг дунёқарашига оид илмларини оширишдан ўзга нарса эмас, шундай экан, азиз ўқувчилар, сизларнинг асосий мақсад ва вазифангиз кенг имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юқори илм чўққиларини забт этишдир,деб таъкидладилар.