“Гиёҳвандлик-аср вабоси”

0
160

Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейида Наркология диспансери ходимлари томонидан ёшлар ўртасида “Гиёҳвандлик-аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини  лицей директори Р.А.Исматова  кириш сўзи билан бошлаб,  гиёванд моддасини қабул қилишни олдини олиш чора-тадбирлари олиб бориш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб, ташриф буюрган меҳмонларни таништирдилар. Сўз навбати Бухоро вилоят наркология диспансери нарколог врачи- А.Х.Файзиевга берилди. У киши коллеж  ва  лицейларнинг  аксарият ўқувчилари гиёҳванларга хос мулоқот доирасига  ва  фаолиятига  жалб этилганлиги ва бугунги кунда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол  қилишга қарши  кураш-республикамиздаги ёшлар ўртасида энг муҳим муаммоларидан бири эканлигига изоҳ бердилар.

Гиёҳвандлик — деб гиёҳванд моддаларни узлуксиз истеьмол ҳилиб касалликка чалинган беморларга айтилади. Улар ўзларининг маънавий қиёфасини йўҳотади, ақл-идрок, фикрлаш, эслаш қобилияти, руҳият бутунлай издан чиқади. Уларда ҳаё, ҳурмат-иззат, меҳр-оқибат кабилар йўқолади, жамиятдан ажралиб қоладилар. Касаллик ривожланиши билан улар оила, ишхона, маҳалла, кўча-куйда, ўқув жойлари кабиларда тартиб-интизом, қонун-қоидаларни бўзишни бошлаб, катта зиён келтирадилар. Уларнинг фикр-зикри фақат гиёҳванд моддалар топиш ва истеьмол қилишдан иборат бўлиб қолади. Ота-она, бола-чақа, оила, маҳалла, жамоа кабилар уларни умуман қизиқтирмайди.

Айни пайтда, гиёҳванд моддалар  ўзининг инсонга таъсир қилувчи ўзига хос жиҳатларига  кўра,унда барча муаммоларни вақтинчалик бўлса-да,ҳал қилиш,турли руҳий тушкунликлардан,стресслардан ҳоли бўлиш  имкониятини  бергандек туюлади.Шу сабабли ҳам,бундай ҳолатларда ўсмирнинг ўз кайфияти,руҳияти  ҳамда хулқ-атворини белгилашда гиёҳванд моддаларнинг бошқарувчилик  аҳамияти  янада  ошиб  кетади.Бу ҳолат  эса  тез  орада ўсмирларни ҳам руҳий,ҳам жисмоний  жиҳатдан гиёҳванд моддаларга тобе қилиб қўяди.Ўсмирларнинг  гиёҳванд бўлиши оқибатлари катталарникига  қараганда оғирроқ  кечади.Биринчи навбатда,уларнинг ақлий  қобилиятлари зарар  кўради,шахси камолга  етмайди,соғлом  насл қолдиришни  таъминловчи механизмлари  барҳам  топади.

Ота-оналар фарзандларининг хулқ-атворини назорат қилиш билан бирга уларни қўллаб-қувватлаш, уларга ишонишлари  лозим. Шунингдек, фарзандларини улар қандай бўлса шундайлигича қабул қила олишлари лозимлиги ҳақида билишлари керак. Ота-оналар сабр-қаноатли бўлишлари, ўз фарзандларининг  ҳаёти, қизиқишларидан хабардор бўлишлари, зарур ҳолларда уларга керакли  маслаҳатларни беришлари лозим. Ота-оналарнинг ўзлари алкоголь ичимликларни ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмасликлари  шарт. Гиёҳвандлик–инсон маънавиятига зид бўлган, унинг
ижтимоий – руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик. Наркотик моддаларга ўрганиб қолиб, уларни истеъмол қилмасдан туролмаслик, гиёҳвандликдир. Унга чалинган кишининг борган сари ҳолдан тояди, ҳиссиётлари  қўполлашади, маънавий қиёфасидан маҳрум бўлади. Агар гиёҳванликнинг тиббий-ижтимоий оқибатлари бўлмиш-жиноий  ҳолатлар, турли юқумли инфекциялар билан, шу жумладан, ВИЧ билан зарарланишни инобатга оладиган бўлсак, ушбу муаммони  янада мураккаблик  касб этади. Бундан ташқари, гиёҳванд моддалар нафақат уларни истеъмол қилган кишига таъсир қилибгина қолмасдан, балки, унинг яқинларига, атрофдагиларга, умуман жамиятга жуда катта  таъсир келтиради.  Шусабабли ҳам, ушбу  муаммони ҳал этишда асосий эътибор ўсмирлар ўртасида профилактик чора-тадбирларни йўлга ўйишга қаратилиши лозим.

Гиёҳвандлик деганда — инсон организмининг наркотик ва психотроп моддаларни муттасил равишда ошиб борувчи миқдорини қабўл қилишга мойилликнинг шаклланиши билан борлиқ оғир касалликлар гуруҳининг ривожланишига тушунилади.Гиёҳвандлик — инсон шахсининг ва руҳий ҳолатининг чуқур ўзгаришига, шунингдек тана ички аъзолари фаолиятинииг жиддий, зарарланишига олиб келади. Гиёҳвандлик наркотик хусусиятига эга бўлган ва қонун билан таъқиқланган кимёвий наркотик моддаларни ёки дори-дармонларни истеъмол қилиш натижасида ҳам шаклланади. .

Нотиҳ ўз маърузасида бугунги кунда наркотик воситаларни тарқалишини олдини олиш жаҳондаги энг глобал муаммолардан бири бўлиб қолаётганлиги,  ёшлар орасида наркотик, жиноятлар сони йилдан йилга ошиб бораётганлиги,  наркотик воситаларнинг тарқалиши бизнинг юртимизда ҳам мавжудлиги, айни пайтда хукуматимиз томонидан наркотик воситаларга  қарши профилактика ишларини олиб боришга катта аҳамият берилаётганлигини таъкидлади.Дарҳақиқат, бу каби оқибати аянчли ва ҳалокатли бўлган касалликларга чалинмасликнинг энг самарали йўли – бу соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига амал қилган  ҳолда ҳаёт кечиришдир.

Тадбир сўнгидаММИБДЎ- М.Д.Казакова сўзга чиқиб, Бухоро вилоят наркология диспансери нарколог врачи А.Х.Файзиевга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.