Одам савдоси-Аср вабоси

0
203

Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейида ”Одам  савдоси салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини  лицей директори Р.А.Исматова  кириш сўзи билан бошлаб, ўқувчиларга сўнгги пайтларда одам савдоси бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга  ва инсонлар ҳаётига таҳдид солаётгани,фуқароларнинг чет элларга ноқонуний  равишда чиқиб,кетишлари,уларнинг норасмий йуллар билан фирибгар воситачилар  ёрдамида иш топиб қалбаки ҳужжатлар расмийлаштирилиши,номаълум одамларга паспорт ва бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини топшириб қўйишлари уларнинг том маънода қулга айланиб қолишларига сабаб бўлаётганини таъкидлаб ўтдилар.Сўз навбатини 2-сон оилавий полеклиника умумий амалиёт шифокори О.Қўлдошева барилди. У киши одам савдосини олдини олиш,жиноятнинг тузоғига тушиб қолмаслик тўғрисида ўқувчилар билан мулоқот олиб бордилар.

Одам савдоси – бу одамларни мажбурий  меҳнатга жалб қилиш,уларни қул сифатида эксплуатация  қилиш,ҳарбий тўқнашувларга  жалб этиш,аёлларни уларнинг хоҳиш-иродасига қарши равишда фоҳишабозлик  билан шуғулланишга мажбур қилиш,норасида гўдакларни  турли мақсадларда,жумладан уларнинг аъзолари  ва тўқималарини  олиш мақсадида ўзга давлатларга олиб чиқиб кетиб сотиш каби кўринишларда намоён бўлмоқда.

Уюшган жиноятчи гуруҳлар  ва ғаразли мақсадларни кўзловчи шахслар  ўз манфаатларини кўзлаб,мўмай даромад олиш йўлида ҳар қандай қабиҳликка қўл урмоқдалар.Ушбу жиноят хавфлилик даражасига  кўра наркотик  ва қурол-яроғларнинг ноқонуний савдосидан кейинги ўринни эгаллаши ачинарли  ҳолдир.

Уюшган жиноий гурухлар ва алоҳида шахсларнинг одам савдосидан оладиган  умумий йиллик даромади 7 миллиард АҚШ доллорини ташкил этмоқда.

Булар  фақатгина БМТ томонидан оммавийлаштирилганьрасмий маълумотларга  келтирилган фактлар.Рўйхатга  олинмаган  ёки изсиз йўқолган жабрдийдалар  сони қанчалиги кўпчилиги учун номаълум.

Одам савдоси – бу одамларни мажбурий  меҳнатга жалб қилиш,уларни қул сифатида эксплуатация  қилиш,ҳарбий тўқнашувларга  жалб этиш,аёлларни уларнинг хоҳиш-иродасига қарши равишда фоҳишабозлик  билан шуғулланишга мажбур қилиш,норасида гўдакларни  турли мақсадларда,жумладан уларнинг аъзолари  ва тўқималарини  олиш мақсадида ўзга давлатларга олиб чиқиб кетиб сотиш каби кўринишларда намоён бўлмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини  ошириш,уларнинг чет элларда одам савдоси  қурбонига айланиб қолишларига чек қўйиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ҳузурида Чет элга фуқароларни жўнатиб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази фаолият олиб бормоқда.Марказ ноқонуний миграция натижасида юзага келадиган одам савдоси ҳамда унинг ҳаёти  ва  соғлигига зарар етказувчи ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир  хорижга  юборилаётган  мамлакат  қонунчилиги,тили,урф-одатлари,меҳнат фаолияти олиб бориладиган  корхона  ёки ташкилотдаги техника  ва ёнғин хавфсизлиги бўйича билимлар  ва  тегишли тавсиялар беради.

Хулоса сифатида шуни  айтиш  мумкин-ки,чет элларда иш билан таъминлаймиз деб,содда инсонларни ишончига кириб ўзларининг қабиҳ ниятини амалга оширишга уринаётган нопок  кимсалар  ва  айрим  қўштирноқ  ичидаги воситачиларнинг  алдови  қурбонига айланмаслик  керак.

Тадбир сўнгида ММИБДЎ- М.Д.Казакова сўзга чиқиб, 2-сон оилавий поликлиника шифокори Қўлдошева О.га  ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.