“26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”

0
34

БДТИ академик лицейи ва РМММ шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда “26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Соғлом турмуш-келажак пойдевори” мавзусида педагог-ўқитувчилар билан Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалининг илмий ишлар ва ташқи алоқалар бўйича бош врач ўринбосари А.Файзиев иштирокида “Маърифат соати” ўтказилди.

“Маърифат соати” давомида “Ёшлар ўртасидаги гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ жиноятчиликни олдини олишнинг муҳим жиҳатлари”, “Ҳаётинг ўз қўлингда” ва “Соғлом турмуш –келажак пойдевори” номли слайдлардан фойдаланилди. “Маърифат соати” якунида А.Файзиев лицейнинг барча гуруҳ раҳбарларига тарқатма материаллардан тарқатдилар.