Бухорода стол тенниси бўйича тиббиёт инстититути академик лицейда «Ректор кубоги» мусобақаси ўтказилди

0
24

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиради. Турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олади. Спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакатни дунёга танитади, барча юртдошларга ғурур-ифтихор бағишлайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Аҳолининг, айниқса, ёш авлод­нинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди. Шаҳар ва қишлоқларда замонавий спорт комплекслари бунёд этилди. “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ёшларни оммавий спортга, соғлом турмуш тарзига ошно қилиш воситасига айланди.
Истеъдодли болаларни танлаш ва профессионал спортчиларни тайёрлаш бўйича узлуксиз тизим яратилди. Умумтаълим мактаблари ва болалар спорт мажмуаларидаги машғулотларда қобилияти кўзга ташланган ўғил-қизлар болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт коллежларига олиниб, профессионал ёндашувлар асосида тарбияланмоқда.

Куни кеча Бухоро давлат тиббиёт институтида вилоятдаги уюшмаган ёшлар орасида спортнинг стол тенниси тури бўйича «Ректор кубоги» мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада вилоятнинг барча туманларида уюшмаган ёшлар жалб қилинди. Ҳаваскор иштирокчи ёшлар дастлаб мусобақанинг туман босқичида сараланиб, вилоят босқичига йўланмани қўлга киритишди.

Беллашувларда ғолиблар аниқланиб, 1. 2. 3 фахрли ўринларни эгаллаган ўгил ва қизлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Мусобақада иштирок этган барча иштирокчиларга институт ректори Шуҳрат Тешаев томонидан спорт кийимли ва ракеткали спорт сумкалари топширилди.
Ушбу мусобақанининг соврин жамғармаси 50 милион сўмдан ортиқ маблағни ташкил қилди.

Мусобақа ғолиблари:

Ўғил боллар
1-ўрин Муроджон Гайбуллаев (Бухоро шаҳар)
2-ўрин Миршод Хожиев (Жондор туман)
3-ўрин Аъзам Бобомуродов (Бухоро туман),
3-ўрин Файзулло Қосимов (Қоровул

Қиз болалар
1-ўрин Феруза Истамова (Когон шаҳар),
2-ўрин Мухлиса Жўраева (Ғиждувон туман),
3-ўрин Феруза Бешимова (Бухоро туман)
3-ўрин Мадина Мирзаева (Бухоро шаҳар)